Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида кадастр соҳасидаги 190 та мурожаат ҳал этилди
11:36 / 2021-08-03

Ҳудудлар бўйлаб Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ соҳадаги муаммоларни ўрганмоқда.

Кадастр соҳасидаги ташкилотларда мурожаатлар билан ишлашдаги муаммоларнинг ечими, уларнинг ижобий ҳал этилиши борасидаги масалалар жойига чиқиб ўрганилмоқда. Жумладан, бир қатор сайёр қабуллар, давра суҳбатлари ташкил этиляпти.

Сирдарё вилояти Кадастр агентлиги бошқармаси раҳбари Ш.Примқуловнинг маълумот беришича, ҳозирги кунда Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 190 та мурожаатлари «фуқаробай» ишлаш тизими орқали ҳал этилмоқда. Шунингдек, ҳар бир мурожаат фуқаронинг хонадонига бориб ўрганилмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, яқинда  президент Шавкат Мирзиёев «Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари» бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА