Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида 287 минг гектар сувли, 16,5 минг гектар яйлов ва ўрмон ерлари бор
17:29 / 2025-12-04

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида таъкидланди.

Жорий йил Мирзаобод, Ховос ва Сардобадаги 16 минг гектар чўл ерлар фойдаланишга киритилиб, ярмига янги технология асосида пахта экилгани учун гектаридан 60 центнергача ҳосил олинди.  

Хитойлик инвесторлар 50 миллион доллар ҳисобига Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Ховос ва Сирдарё туманидаги 30-40 йилдан бери ҳеч нарса экилмаган яна 12 минг гектар ташландиқ ерни томчилаб суғориш орқали фойдаланишга киритишни бошлаб юборди. Келаси йил бу ерларда пахта етиштирилиб, камида 60 минг тонна ҳосил олинади.  

Бунинг натижасида шунча гектар кам ҳосилли пахта ва ғалла даласини қисқартирилиб, ўрнида озуқа экинларини жойлаштиришга рухсат берилади.  

Хитойнинг Шимолий-ғарбий аграр университети, Янлин юқори технологиялар зонаси билан ҳамкорликда Сирдарёда қишлоқ хўжалиги уруғчилиги бўйича илмий-инновацион марказ ишини йўлга қўйиш топширилди.

ЎзА