Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Сардоба туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Туманнинг Бирлашган маҳалласи ҳудудида фуқаролар Б. Т. ва А.К.лар томонидан ҳар хил турдаги ўсимлик қолдиқларини тўплаб, ёқиб юборган. Ровот маҳалласи ҳудудида фуқаро А. В. белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
***
Сайхунобод туманида "Perfect-innovation-textile" корхонаси яқин кунларда иш бошлайди. Ип- калавадан ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 9 миллиард сўм. Мазкур корхонага хорижий давлатлардан ишлаб чиқариш ускуналари келтирилиб ўрнатилди. Бунинг натижасида қўшимча 50 та янги иш ўрни яратилади.
–Ишсиз аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда "Perfect-innovation-textile" корхонасининг аҳамияти жуда катта,–деди туман ҳокими Комилжон Муллажонов.–Қолаверса, етиштирилган пахта хомашёсидан тайёрланаётган ип- калава шу ерда ярим тайёр маҳсулотга айланади. Бу эса туман иқтисодий кўрсаткичининг ортишига, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига йўл очади.
***
Гулистон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 16 та умумтаълим мактаби жамоалари ўртасида "Китобсевар мактаб" танлови ўтказилди. Танлов шартига кўра, иштирокчилар китоб тарғиботи ҳақида 2 дақиқалик саҳна кўриниши тайёрлашди. Бунда 20 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан фойдаланилиб, у орқали китобхонлик тарғиб этилди.
Ҳакамлар ҳайъати тайёрланган 61 та видео материални кўриб, ғолиб мактаб жамоасини аниқлади.
16-сонли умумтаълим мактаби жамоаси "Китобсевар мактаб" танлови ғолиби деб топилиб, танлов ташаббускорлари томонидан 100 дона бадиий китоб билан тақдирланди.
***
Боёвут туманининг Учтурғон маҳалласида истиқомат қилаётган Абдуғани Аҳматқулов хонадонидаги бўш турган ернинг 3 сотихига иссиқхона қуриб унга 80 дона лимон кўчатларини экиб, бу гап унчалар ҳам тўғри эмаслигини ўз ҳаётий тажрибасида исботлади. "Мана шу гапга ҳам бу йил беш йил бўлиб қолди" дейди у.
Аввалига лимон, унинг парвариши тўғрисидаги маълумотларни ўқиб, шу фаолият билан шуғулланиб келаётган боғбонларнинг тавсия ва маслаҳатларига амал қилиб, агротехник чора-тадбирларни белгиланган вақтлардагина амалга оширди.Бу кутилгандан кўра, яхши самара берди.
Учтурғоннинг ери унумдор бўлмаса-да, лимонлар бу ҳудуднинг ерларига мослашиб, қийғос гуллади. Иккинчи йил яхшигина ҳосил берди. Маълум бир қисмини рўзғорида ишлатган бўлса, қолган қисмини бозорга чиқарди. Иссиқхона қуриш учун кетган харажатнинг маълум бир қисми қопланди. У ўтган йили ва жорий йилда тўрт мавсумда тўрт маротаба ҳосил олиб, фойдага чиқди.
–Биласизми, харажатдан қўрққан киши яхши натижага эриша олмайди. Одамларнинг гап- сўзига аҳамият қаратмай, Фарғонадан лимон кўчатини олиб келиб, ёмон бўлганим йўқ,–дейди Абдуғани Аҳматқулов.–Кўриб турганингиздек, нафақат "Учтурғон"да, Боёвут туманининг барча ҳудудида иссиқхона хўжалигини ташкил этиб, лимон кўчатини экса ҳам бўлади.
[gallery-21564]
Бу йил Абдуғани Аҳматқулов иссиқхонасини янада кенгайтирмоқчи. Лимон униб- ўсиб мўл ҳосилга киргунга қадар мўъжазгина иссиқхонада саримсоқпиёз, кашнич, шивит ва редиска етиштиради. Чунки ушбу резавор экинларнинг харидори кўп. Бу эса оила бюджетига қўшимча даромад олиб келади.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири