Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:39 / 2024-06-19

Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерга оид қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 1 минг 511 та ҳолатда жами 502,6 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Кадастр агентлиги органлари томонидан аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга ёзма кўрсатмалар берилган. 942 та ҳолатда 33,9 гектар ер майдонида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилган.

Кадастр агентлиги тизимидаги туман, шаҳар бўлимлари томонидан жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.

[gallery-17911]

***

Гулистон шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалида минглаб йигит-қизлар қатнашди.

Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да ўтказилган ёшлар сайли, турли спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ижодий кўргазмалар, гастрономик танловлар ва “Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди” хайрия акцияси навқирон авлод вакилларини бир мақсад йўлида бирлаштирди. Файзли оқшомда ташкил қилинган концерт дастури сирдарёлик ёшларга янада кўтаринкилик бағишлади.

Очиқ саҳнада гала-концерт олдидан республика миқёсида ўтказилган лойиҳалар, ижодий танловлар, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган бир гуруҳ истеъдодли йигит-қизларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-17912]

Ш.Суяров, Ш. Ортиқбоев, (сурат) ЎзА мухбирлари