French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
08:58 / 2024-05-27

Озарбайжон Республикасининг Губа шаҳрида II Ўзбекистон – Озарбайжон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди. Унда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Шоҳруҳ Исақулов ҳам иштирок этди.

Форум доирасида Гулистон ва Физули шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида ўзаро меморандум имзоланди.

***

Ховос туманида узоқ йиллардан буён фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган ер майдонлари ўзлаштирилмоқда. Фойдаланишга қайтарилаётган ер майдонларида сув тежовчи технологияларни қўллаш орқали асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш йўлга қўйилиб, ушбу майдонларга ернинг мелиоратив ҳолатини яхшиловчи экинлар экилди. Шунингдек, экин майдонларини сув билан таъминловчи насосларнинг энергия тежамкори танлаб олиниб, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.

***

Ипак қуртини парвариш килиш  ва ундан "кумуш тола" етиштириш ғоятда катта меҳнат ва масъулият талаб қилади. Тинчлик маҳалласида  тажрибали пиллакорлар  бу мавсумда ипак қурти парвариши билан шуғулландилар. Бугун маҳалладаги хар бир  хонадонда ҳосил йиғими  қизғин. Маҳалла фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳосилни йиғиб олишда иштирок этмокда.  Пиллакор  аёллар бу йилги мавсумда ҳам режани ортиғи билан бажаришни мақсад қилган.

***

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.К. “I.R.M.” МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган “BELARUS 80X” русумли тракторини бошқа бир фуқаро Х.Н.нинг номидаги “BELARUS 80X” русумли тракторнинг завод ишлаб чиқариш рақамлари ёзилган ёрлиқни кўчириб ўтказиб, фуқаро М.А.га 240 миллион сўмга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.      

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири