Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:45 / 2024-01-31

Гулистон шаҳар ҳокимлиги “Ёшлар маркази” биносида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда прокуратура, солиқ, вилоят бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Қабул давомида турли тармоқларда фаолият юритаётган 26 нафар ишбилармонларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг салмоқли қисмини кадастр, кредит, муҳандислик тармоқлари, солиқ имтиёзлари ва субсидия ажратиш масалалари ташкил этди. Мурожаатларнинг 7 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилди, 5 тасини ечими бўйича муддатлар белгиланди, 8 тасига масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаат назоратга олинди.

* * *  

Мамлакатимизда сўнги йилларда узоқ муддат давомида ечилмай келаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларни рози қилиш ва уларга муносиб шарт-шароит яратиш борасида муҳим қадамлар ташланди. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида, Мирзаобод туманида Сув хўжалиги вазири ўринбосари Дилшод Хожиаҳмедовнинг сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда нафақат аҳолини, фермер ва кластер, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, бошқарма тизимидаги ирригация ва мелиорация ташкилоти, у ерда ишлаётган ишчи хизматчиларнинг ирригация ва мелиорация тизимига алоқадор муаммолар ўрганилди, ечим талаб масалаларга эътибор қаратилди.  

* * *  

Сирдарё туманининг “Навоий” МФЙда “Обод маҳалла” дастур доирасида ушбу маҳалланинг ички кўчаларида асфалт ётқизиш, пиёдалар йўлагини қуриш, электр таъминотини яхшилаш мақсадида бетон таянч устунлари ўрнатиш, ижтимоий биноларни таъмирлаш, газ қувурларини бўёқлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, маҳаллада янги уйлар, спорт комплекси, фитнес зали, тикув цехи қурилиши режалаштирилган бўлиб, хонадонларда томорқаларга экинлар экиш орқали аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорлик йўналишларида ёрдам кўрсатилиши ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида турли касб-ҳунар йўналишларида ўқитиш назарда тутилган. Туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ҳамда сектор раҳбарлари мазкур маҳаллада жараёнлар билан танишиб, “Обод маҳалла” дастури бўйича амалга оширилган ва ҳозирда давом этаётган амалий ишларни таҳлил қилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатма бермоқда.  

 

Ш.Суяров, ЎзА.