Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
11:20 / 2023-12-12

Республикамизда амалдаги қонунчиликка кўра, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларига жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан 60 кун ичида белгиланган тарзда жарима тўлаш белгиланган.

Агар ана шу давр мобайнида белгиланган жарима тўланмаса, тўпланган ҳужжатлар Мажбурий ижро бюросига юборилади. Бюро органларига келиб тушган ҳар бир ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилиниб, давлат томонидан қарздорликни ундириш чоралари кўрилади. Айнан Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторларидан иборат Ишчи гуруҳ Гулистон шаҳри ва туман марказий кўчалари, назорат масканларида фаолият олиб бормоқда.  

Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра айни кунларда 4 та Ишчи гуруҳ томонидан 7 та ҳудудда тадбирлар олиб борилди. Тадбирлар давомида 1 872 та ҳужжат ижроси таъминланиб, ҳуқуқбузарлардан салкам 1,2 миллиард сўм жарима ундирилди. Бундан ташқари ҳуқуқбузарлик содир этган 180 нафар ҳайдовчининг транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.  

***  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.А. (муқаддам судланган) таниши У.П. билан тил бириктириб, фуқаро М.А.ни Америка Қўшма Штатига бориши учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Туркия ва Мексика давлатлари орқали юбориши эвазига 8 минг 100 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Ш.Суяров,

ЎзА.