Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:27 / 2023-10-09

Сирдарё вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етиштириш ва сотиш бўйича тузилган шартнома режаларини Сайхунобод, Гулистон ва Ховос туманлари фермерлари бажарди.

Ҳали далаларда ҳосил мўл ва терим суръати баланд. Фермерлар хирмони эса кун сайин юксалмоқда. Кузнинг ҳар бир кунини ғанимат билган сирдарёлик миришкорларнинг бу йилги пахта ҳосилидан кўнгли тўқ.

* * *

Сўнгги йилларда мамлакатимиз полиз маҳсулотларининг экспорт ҳажми ортмоқда. Хусусан, Сирдарёда ҳам бу борада ўсиш анча юқори. Жорий йилнинг 9 ойида 10 минг 883 тонна қовун хориж бозорларига етказиб берилди. Эътиборлиси, машҳур Мирзачўл қовунлари Германия, Греция, Латвия, Литва, Россия, Молдова, Полша, Беларуь, Қозоғистон ва бошқа давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. Экспорт кўламини кенгайтиришда навларни танлаш, узоқ йўлга чидамли ва экологик тоза маҳсулот етиштириш каби омилларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

* * *

Жорий йилнинг май ойида Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров ҳамда Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов Хитой сафарида Сирдарё вилояти делегацияси таркибида иштирок этгани, Хитойнинг 4 минг нафар ишчи - ходими ишлаётган йирик автокомпанияси билан илк келишувларга эришилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Дастлабки босқичда Янгиер шаҳрида “Dayun” компанияси билан электроскутер ва тритциклларни ишлаб чиқариш, электромобиллар сотуви ва сервисини йўлга қўйиш белгиланди. Келишувга кўра, электроскутер ва тритциклларни ишлаб чиқариш, электромобиллар сотуви кенг йўлга қўйилади.

* * *

Сардоба туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 95 йиллик юбилейи муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижоди маҳалланинг “Жан-жанай” номли қирғиз миллий фольклор-этнографик халқ ансамбли ижодкорлари томонидан бадиий ифодаланди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова, Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мўминов, маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, мактаб фахрийлари иштирок этди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири