French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:44 / 2023-09-22

Боёвут тумани “Тинчлик” маҳалласида “Янги Ўзбекистон маҳаллаларига янги китоблар туҳфа қиламиз” шиори остида тақдимот бўлиб ўтди. Тақдимотда “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари, Республика “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси, профессор Ойниса Мусурмонова, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходими Маҳбуба Тўрақулова, Боёвут туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Ҳамроқулова, туман отинойилари ҳамда маҳалладаги фаол ва ташаббускор хотин-қизлар иштирок этишди. Тақдимот иштирокчилари янги китобларнинг мазмун-моҳияти билан танишди ҳамда “Тинчлик” маҳалласи аҳолисига китоблар туҳфа қилинди.

* * *  

Вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан бириктирилган ёшлардаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Гулистон тумани “Соҳилобод” маҳалласида истиқомат қилувчи С.Аҳмедовнинг ўз-ўзини бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва Ёшлар ишлар агентлиги билан ҳамкорликда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маблағлари ҳисобидан С.Аҳмедовга субсидия асосида мотокультиватор топширилди. Шунингдек, туманнинг “Олтин водий” маҳалласида яшовчи Ф.Турдиқулов ва “Соҳил” маҳалласида яшовчи О.Мирзакаримовага даволанишлари ҳамда ўқув юртларига ўқишга кирган “Олтин водий” маҳалласида яшовчи Ш.Жабборов ва Н.Жиянбоевага шартнома тўловлари бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.  

* * *  

Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Гулистон давлат университети Табиий фанлар факультети талаба-ёшлари ва профессор-ўқитувчилари учун хориж тажрибасига асосланган маҳорат дарслари ўтказилди. Маҳорат дарсларини Покистон Республикаси “Quaid-i-Azam” университети профессори Муҳаммад Зафар ўтказилди. Факультет жамоаси номидан хорижлик меҳмонга талабалари томонидан ясалган лаган ва кўзалар совға қилинди.  

* * *  

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишга хизмат қилувчи идоралараро ягона электрон тизимининг такомиллашган, қўшимча имкониятларга эга бўлган янги талқини – “EDO.IJRO.UZ” ишга туширилди. Сирдарё вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Рақамли технологиялар вазирлигининг Сирдарё вилоят шўъбаси ҳамда “UNICON SOFT” масъулияти чекланган жамиятнинг Сирдарё вилоят ҳудудий филиали билан ҳамкорликда “edo.ijro.uz” электрон тизимида ишлаш ва унинг афзалликлари” мавзусида ўтказилган семинарда мазкур қарор мазмун-моҳияти, “EDO.IJRO.UZ” тизимидан фойдаланиш, унинг қулайлиги ва афзалликлари ҳақида атрофлича сўз борди. Тадбирда “EDO.UZ” электрон тизимда ишлаш бўйича тушунча ва кўникмалар бериб ўтилди. Янги тизим ижро интизомини мустаҳкамлаш, соҳага ягона электрон ҳужжатлар алмашиш амалиётини жорий этишда муҳимлиги таъкидланди.  

Ш.Суяров,  

ЎзА