French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:33 / 2023-09-20

Вилоят ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев куни кеча Гулистон шаҳри “Ёшлар саройи”да тадбиркорлар билан суҳбат ўтказди. Унда иштирок этган 30 дан зиёд турли соҳа ва тармоқларда фаолият юритаётган ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 18 таси шу ернинг ўзида ечимини топди. 7 тасига қонуний тушунтириш берилган бўлса, қолган муддат ва қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олинди.

* * *  

Тошкент вилоятининг Паркент туманида Халқаро узумчилик ва виночилик фестивали бўлиб ўтди. Унда Корея, Сингапур, Беларусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатларнинг виночилик соҳасида йирик ва етакчи компаниялари, қолаверса, республикамизнинг барча ҳудудлари ўзларининг узумчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этди. Фестивалда сирдарёликлар миришкорлар етиштирган узум, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва “Сирдарё вино” АЖнинг вино маҳсулотлари намойиш этилди.

Фестиваль якунида сирдарёликлар “Урф- одатлар акс этган энг яхши бадиий чиқишлари учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.  

* * *  

Гулистон давлат педагогика институтининг бўш турган майдонида 20х40 ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди. Майдон жамоатчилик фикри орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилди. Очилиш маросимида ГулДПИ раҳбарияти, талабалар, спорт ишқибозлари иштирок этди. Мазкур замонавий футбол майдони эндиликда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.  

* * *  

Вилоятда пахта терими қизғин паллага кирмоқда. Сектор раҳбарларининг фермер ва теримчилар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиб, илғор теримчиларни рағбатлантириши анъанага айланган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Жабборов Сирдарё туманида бўлиб, пахта йиғим теримида қатнашаётган теримчилар билан учрашди. Вилоят ИИБ бошлиғи пахтакорлар билан суҳбатлашиб, илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширди.  

Ш.Суяров,  

ЎзА мухбири.