Айни кунларда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида халқимизга маданий тадбирлар, байрамона кайфиятлар улашилмоқда.
Сирдарё туманидаги “Мурувват” аёллар интернат уйида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё тумани ҳокимлиги томонидан маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда тинч ва осуда юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз бор. Тадбирда интернат уйида даволанаётганлар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.


***
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 101 ёшни қаршилаган Абди бобо Алиқуловни йўқлаб борди. Президентимиз фармони билан янгиерлик меҳнат фахрийси Абди бобо Алиқулов ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. У кўп йиллар таълим тизимида самарали фаолият юритган. Бугунги кунда 19 нафар невара ва 10 нафар эваранинг суюкли бобосидир. Вилоят ҳокими Абди бобони Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами билан қутлаб унинг кўксига юксак мукофот “Шуҳрат” медалини тақиб қўйди.

***
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Ховос туманида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам, ногиронлик аравачаси, қулоқ эшитиш мосламалари тарқатилди.


***
Бугун вилоят “Ёшлар маркази”да “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” номли ғоя асосида “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирга ижтимоий сиёсий фаол, тадбиркор, оқила аёллар, фан-таълим, спорт, санъат соҳаларида ютуқларга эришган ва давлат мукофотлари билан тақдирланганлар таклиф қилинди.


Ш.Суяров, ЎзА.