Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
18:49 / 2023-08-14

Хитой Халқ Республикасининг Янлин юқори технологияли қишлоқ хўжалиги саноат кўргазма зонаси бошқарув қўмитаси директор ўринбосари Ши Гаолин бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига келди.

Меҳмонлар “Пенг-Шенг” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси таркибидаги ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Учрашувлар чоғида ўзаро ҳурмат ва манфаат принципларига асосланган давлатлараро муносабатлар бугун юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди. Шунингдек, қишлоқ жўжалигида икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.  

* * *  

Ховос туманида берилаётган имтиёзлар асосида тадбиркорлик билан шуғулланиб, ундан юқори даромадга эришаётган субъектлар сони ошмоқда. Туман ҳокими Улуғбек Йўлдошев 67 минг бош парранда боқаётган, шунингдек, туман ва вилоят бозорларини гўшт ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаётган “Нурли истиқбол” фермер хўжалиги фаолиятини яқиндан ўрганди.  

Маълумки, паррандачилик чорвачиликнинг сердаромад тармоғи ҳисобланади. У халқимизга кўплаб сифатли парҳез гўшти етказиб беришда катта аҳамиятга эта. Туман раҳбари мазкур жойнинг шароитларини кўздан кечириб, тадбиркор фаолиятини оммалаштириш бўйича ўз тавсияларини берди.  

* * *  

Вилоятда “Дарахтга нафас беринг” акцияси давом этмоқда. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан дарахтларнинг танасига шикаст етказаётган ҳар хил турдаги реклама баннерлар, ёнувчи махсус ёритиш мосламалари ва илдиз қисмидаги бетон ва асфальт қопламаларни олиб ташлаш ҳамда дарахтларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда. Дарахтларга озор берадиган ҳолатлар бўлмаслиги учун аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай хайрли тадбирлар вилоятнинг барча туманларида олиб борилмоқда.  

* * *  

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 145-сонли қарори ҳамда “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” бўйича Республика комиссиясининг 2023 йил 2 мартдаги кенгайтирилган йиғилишида топшириқлар белгиланган.  

Гулистон шаҳар Аҳиллик МФЙда “Энг намунали маҳалла” мавзусида Республика Касаба уюшмалари Федерациясидан вилоятга бириктирилган вакил Э.Байниязов иштирокида “Аёллар дафтари” га доир юритилаётган ҳужжатларни ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоятнинг 239 та маҳаллаларидан хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.  

* * *  

МИБнинг Сайхунобод тумани бўлими иш юритувида бўлган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 13.02.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “B-M Kapital Biznes Time” МЧЖ, қўшимча қарздор “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖдан 233 333, 32 сўм муддати келмаган асосий кредит қарздорлигини, 93 333, 32 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, 25 647 220, 08 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 23.02.2023 йилда келиб тушган.  

Бюронинг Сайхунобод тумани бўлими ижро ҳаракатлари давомида, гаров мулки бўлган қўшимча қарздор “Sayxunobod Non Kombinati” МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Сайхунобод тумани “Гулистон” маҳалласи Ором кўчаси 134-уйда жойлашган умумий майдони 1220,33 кв.м бўлган нон комбинати хатланиб, аукцион савдоларига қўйилди.  

Ш.Суяров, ЎзА