Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:18 / 2023-08-06

Сайхунобод туманида ҳам сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимида улкан ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча туманнинг "Синтоб" маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган 13-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Унда Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худойкулов, туман масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

–15 йилдан буён маҳалламизда боғча йўқ эди, — дейди маҳалла фаоли Шакар Мирзаев. – Фарзандларимиз узоқ масофага қатнаб, боғчага боришарди. Бу биз учун жуда ноқулайликлар келтириб чиқарар эди. Бугун мана биз орзу қилган кунлар келди. Маҳалламизда янги таълим маскани очилди. Бундан жудаям хурсандмиз.

Ташкилотда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

******

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги Боёвут маҳалласи биноси эски, ноқулай шароитдаги  бинода жойлашган эди. Куни кеча маҳаллада фаолият юритаётган бешлик учун барча қулайликларга эга янги маҳалла биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси Мустақиллик байрами арафасида боёвутликларга ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Бинонинг очилиш маросимида Гулистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Олимжон Жўраев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таькидлади.

Бўлиб ўтган тадбирда туман ИИБ бошлиғи Музаффар Расулов ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Шуҳрат Хушмуродовлар иштирок этиб, маҳалла фуқароларини янги бино билан табриклади.

Маълумот учун, Боёвут маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор Хайрулла Қурбонов бошчилигидаги “Улуғбек” хусусий корхонаси томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига 435 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, Маҳалла хайрия жамоат фонди Гулистон тумани бўлинмаси томонидан 6,5 миллион сўм маблағ эвазига мебеллар жамланмаси лдиб берилди.

Ш.Суяров, ЎзА