Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:54 / 2023-07-22

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга мақсадли кредитлар ажратилмоқда. Фақатгина, ўрнатилган тартиб ва ўзаро шартномага кўра фуқаро ёки тадбиркор ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиши ва белгиланган мажбурият асосида тўлов жадвали асосида қайтариш талаб этилади.

Бироқ, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу мажбурият бажарилмагани оқибатида иш мажбурий ҳаракатларга бориб етмоқда. МИБнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қарздорга тегишли мол-мулкларни қисқа муддатда аниқлаш мақсадида “МИБ-Портал” дастури имкониятларидан самарали фойдаланиб, тегишли ташкилотларга электрон сўровномалар натижаси бўйича қарздорларга тегишли мол-мулклар ўз вақтида хатланиб чоралар кўрилмоқда. Жумладан, биргина тижорат банклари фойдасига жами 7,3 миллиард сўмлик кредит гаров мулклари ҳисобланган 3 та нотурар бино-иншоотлар ва 4 та автотранспорт воситалари электрон аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланиб, ундирувчилар фойдасига маблағлар ўтказиб берилди.  

*****

Мирзаобод туманида "Семизликка қарши курашиш" ойлиги тадбирлари ўтказилди.

Ортиқча вазн нафақат катталар ўртасида, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланмоқда. ЖССТ маълумотига кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда  семиз одамлар сони уч бараварга ошади.  

Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан "М.Улуғбек", "Тошкент", "Чинобод", "Оқолтин" маҳаллаларида "Семизликка қарши курашиш" ойлиги доирасида  ўтказилган навбатдаги соғломлаштириш тадбирларида аср муаммосига айланиб бораётган семизлик ва унинг салбий асоратлари ҳақида сўз борди.

– Эътибор берадиган бўлсангиз, сўнги вақтларда ўлим ҳолатлари бошқа касалликларга қараганда юрак қон-томир касалликлари бор кишилар орасида кўп кузатиляпти, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Комилжон Тоғаев. — Бунга эса, семизлик, ортиқча вазн сабаб бўлмоқда.  Бу маълумот эса коронавирус пандемияси даврида яна бир бор ўз тасдиғини топди. Чунки, ўрта вазнли кишиларга қараганда, семиз ва ортиқча вазнли кишиларда коронавирус билан боғлиқ касаллик енгил эмас, ўта оғир ўтди. Бу муаммо ва масаланинг бирдан бир ечими, тўғри ва соғлом овқатланиш.  

Энг муҳими, жойларда, ҳудудларда   "Семизликка қарши курашиш" ойлиги доирасида ўтказилаётган соғломлаштириш тадбирларда ана шу жиҳатларга аҳамият қаратилиб, нонушта ва тушликда кўпроқ, кечки вақтда эса камроқ овқатланиш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан бутунлай воз кечиб, спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, гимнастика машқларини бажариш тўғрисида тавсия бериб борилмоқда.  

Ш. Суяров,

ЎзА