Сирдарё вилоятидаги сайлов участкаларидаги кузатувчи – маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда маҳалла фаолларининг билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.
Гулистон шаҳрида жойлашган мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган ўқув семинарида Гулистон шаҳар ҳамда Гулистон ва Мирзаобод туманлари вакиллари учун “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти директори, юридик фанлари номзоди Сайёра Ҳоджаева “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ва уларнинг халқаро меъёрларга мослиги” мавзусида маъруза қилди.
Эксперт Нигора Ёқубова иштирокчиларга фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, уларнинг ваколатлари, функциялари, вазифалари тўғрисида тушунча берди.


* * *
Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг сайлов жараёнларида жамоатчилик мониторингини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи ЎзНЖ раиси биринчи ўринбосари Б.Омонтурдиев ва ҳуқуқшуноси Ғ.Эгамбердиев Сирдарё вилоятида бўлди.
ЎзНЖ Сирдарё вилояти бўлим ва бўлинмалари раислари билан давра суҳбати чоғида сайлов жараёнларида жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида жойлашган 36 хонадонда ташкил топган “Ногиронлар уйи”га бориб, у жойда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар билан учрашиб, сайлов жараёнлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Ш.Суяров, ЎзА