English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
12:48 / 2023-06-08

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ишчи гуруҳи бошчилигида Сирдарё вилоятидаги барча маҳаллаларни обод гўшага айлантириш борасида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

 

Хонадон, кўча ва атрофни тозалаш, тартибга келтириш билан бир қаторда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳам барҳам берилмоқда. Жумладан, Сирдарё туманининг “Мирзо Улуғбек” маҳалласида ичимлик суви етиб бормаган манзиллар сув тизимига улаш ишлари бошлаб юборилди. Гулистон тумани “Ҳамид Олимжон” маҳалласи аҳолисининг томорқаларини оқова сув билан таъминлаш мақсадида ариқлар тозаланиб, бетонлаштириш ишлари бошланди.  

*****

Гулистон шаҳрида тадбиркорлар томонидан қурилаётган объектларда ноқонуний қўшимча қурилишлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан Гулистон шаҳрининг бош режасида кўзда тутилмаган ҳамда шаҳарсозлик нормаларига зид ҳолда қурилган бинолар борлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолатлар бўйича инспекция томонидан тадбиркорларга огоҳлантириш хатлари берилди.  

Ш. Суяров,

ЎзА.