Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:35 / 2023-06-07

Ёшлар етакчиларига моддий воситалар топширилди. Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги 28 маҳаллаларда ҳозирги кунда ёшлар етакчилари самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўттиз ёшгача бўлган ёшлар балансини шакллантириш, уларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариши, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш етакчилар фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади. 
Ёшлар етакчилари учун зарур шароитлар яратиш маҳаллий ҳокимликларнинг доимий эътиборида. Шу мақсадда ёшлар етакчилари учун ҳокимлик томонидан яна бир қулайлик яратилди. Тумандаги барча маҳаллалардаги ёшлар етакчиларга “Ёшлар ойлиги” доирасида жами 260 миллион сўмлик моддий воситалар топширилди. Ушбу воситалар спорт инвентарлари, компьютер жамланмалари ҳамда замонавий принтер ускуналаридан иборат. 

***

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида жойлашган “Сардоба универсал кластери”га қарашли Қўшчинор ва Бахмал хўжалигида Франциянинг “Voltalia” компанияси билан қуввати 20 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қуриш бўйича келишувга эришилди. 
Қурилиш майдони 20 гектарни ташкил этган лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг. Эътиборли жиҳати, қуёш панеллари орасида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мумкин. Айни вақтда компания вакиллари лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ишларини олиб бормоқда. Келгусида вилоятда мазкур амалиёт босқичма-босқич татбиқ этилиши режалаштирилган. 

Ш. Суяров, ЎзА.