Мирзаобод тумани “Бек кластер” МЧЖ қўшма корхонасига қарашли “Янгиобод” хўжалигида 2023 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Илмий тадқиқот институтининг профессорлари, “Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари” ҳавза бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва тегишли туман ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
“Бек кластер” МЧЖ қўшма корхонасининг 1400 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу майдонларда томчилатиб суғориш технологияларини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ҳисобига сувдан 30,3 миллион куб, минерал ўғитдан 170 тонна, ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан 35 тонна, ишчи кучидан 750 миллион сўм ҳамда механизация хизматидан 680 миллион сўм тежалган.
Сирдарёдаги 40 умумтаълим мактабига бир миллиард сўмлик жиҳозлар тарқатилди. Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳани ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда барча шароитлар яратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш борасидаги қарорларига мувофиқ маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда ажратиладиган маблағни манзилли дастурлар асосида сарфланиши белгилаб берилган. Бугун вилоят ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 40 умумтаълим мактабларига, хорижий тилларни ўқитишда зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технология жиҳозлари топширилди.
Ш.Суяров, ЎзА