Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
17:35 / 2023-05-24

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг Ғофур Ғулом оилавий шифокорлик пунктида “Соғлом аёл ойлиги” доирасида хотин-қизлар саломатлигини асраш ва уларга муносиб тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.

– Маҳалламиз ҳудудида  3529 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди Ғофур Ғулом ОШП мудири Шаҳзода Ғайбуллаева. – Шундан 1729 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Улар саломатлигини асраш ва намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туман,  вилоят даволаш профилактика муассасаларининг малакали ва етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этиб,  уларнинг муаммоларига ечим излаб келяпмиз. Бундан ташқари,  доя ва патронаж ҳамшираларимиз томонидан хонадонбай ўрганишлар ўтказилиб,  даволанишга эҳтиёжи бор аёллар ва хотин-қизларга даволаниш учун йўлланмалар бераётган бўлсак,  онколог, мамолог, гинеколог ва бошқа мутахассислар билан бирга скрининг кўрикларни ташкил этяпмиз.  

Муҳими, хотин-қизлар, зурриёт ёшидаги аёллар саломатлигини асраш ва уларга зарур тиббий маслаҳатларни бериб бориши учун “Саломатлик мактаби”, “Аёллар маслаҳатхонаси”, “Қизлар саломатлик мактаби”  фаолияти йўлга қўйилган. У ерда аёллар ўзлари учун соғлом турмуш тарзи қоидалари, тиббий гигиена тўғрисида мутахассислардан маслаҳат олмоқда.  

Боёвут туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича беш ташаббусни амалга ошириш мақсадида тадбир ташкил этилди.  

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини юзага чиқаришга, жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш. Унда Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, ота-оналар, ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этди.  

Ш.Мусаев, ЎзА