Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
14:55 / 2023-04-14

Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан оқиб ўтган кичик каналдан фуқаро томонидан 2023 йил 12 апрел куни тунги соат 3:30 вақт оралиғида акваланглардан фойдаланмаган ҳолда сув остида балиқ тутиш воситалари ёрдамида спорт ва ҳаваскорлик тарзида балиқ овлаш жараёнида бегиланган меъёр 5 килодан ортиқча 3 турдаги 6 дона балиқларни овлаб ов қоидаларини бузганлик ҳолати аниқланди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан 3 миллион сўм жарима ва 2 миллион 400 минг сўм ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори белгиланди ҳамда етказилган зарар ва жарима миқдорлари ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланди.  

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.Т фуқаро М.Х.ни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасасининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат асосида ўқишини Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига кўчириб бериши эвазига 4 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Ш.Суяров, ЎзА