Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:56 / 2022-07-17

Халқимизда картошкага “иккинчи нон” деб бежиз таъриф берилмаган. Ҳар бир хонадонда энг кўп ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулоти картошка ҳисобланади. Уни етиштириб, эл дастурхонига тортиқ этишни ўзи бўлмайди.

Жорий йилда бу борада Гулистон туманида ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Жами 700 гектар майдонда картошка етиштириш кўзда тутилган. Шундан 600 гектари асосий майдонда, 100 гектари эса ғалладан кейин такрорий экин сифатида етиштирилади.

Тумандаги "Абдувоҳид Фазлиддин хамкор" фермер хўжалигида асосий майдондаги картошка ҳосилини йиғиб олиш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Д.Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди. Ҳосилни йиғиб олиш олдидан яратгандан барака тилаб қуръон тиловат ўқилиб, қурбонлик қилинди.

Туманда асосий майдонда экилган картошка ҳосилини йиғиб олиш ишлари авжида. Бундан ташқари, ғалладан бўшаган майдонларда картошка экиб бўлинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлар фаолиятида тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” тизимида ўрганиш мақсадида Янгиер шаҳридаги “Yangiyer Flour Trading” МЧЖда сайёр учрашув ўтказилди.

Учрашувда Президентимизнинг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан қайта ишлаш операциялари афзалликлари ҳамда Божхона кодексининг 371-моддасига асосан божхона органларида товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиниши натижасида тадбиркорларга яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

“Yangiyer Flour Trading” МЧЖ томонидан бир кунда 150 тонна буғдой маҳсулоти қайта ишланиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 6,2 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар Афғонистон давлатига экспорт қилинган. Шунингдек, ишчи гуруҳ корхона фаолияти билан танишиб, республика экспорт салоҳиятини ошириш, ТИФ қатнашчиларининг экспортга мўлжалланган товарларини тез божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида куну-тун навбатчилик ташкил этилганлиги таъкидлашди.

Тадбирда тадбиркорларни қизиқтираётган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил жавоб берилди.

Ш. Суяров, ЎзА.