Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
21:47 / 2022-01-25

Сирдарё вилоятида СOVID-19га қарши ходимларнинг эмланганлиги бўйича назорат тадбирлари кучайтирилди.

Эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш ҳамда коронавирусга қарши эмлаш ишларини кучайтириш мақсадида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 521 та тадбиркорлик субъекти, 1 606 та бюджет ташкилотларида текширувлар ўтказилди.

Натижада тадбиркорлик субъектларининг 596 нафар, бюджет ташкилотларининг 1 631 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди. Вакцина олмаган 945 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 172 нафар фуқарога жарималар қўлланилди, 19 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Пазандачилик сирлари ўргатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Жаҳон банкининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Гулистон шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида белгиланган режа-жадвал асосида ошпазлик ва қандолатчилик йўналишлари бўйича Туркия давлатидан келган малакали мутахассислар сирдарёлик хотин-қизларга "Ошпазлик санъати" маҳорат дарсларини ўтмоқда.

Улар соғлигига бефарқ эмас

ИИВ Сирдарё академик лицейи 1-босқич ўқувчилари ўртасида эмлаш жараёнлари амалга оширилмоқда. Улар "Pfizer" вакцинаси билан эмланмоқда.

Коррупция – тараққиёт кушандаси

Суд органлари ходимлари иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Сирдарё вилояти судида ҳозирги кунда 50 нафар судья ва 221 нафар ходим фаолият юритмоқда. Очиқ мулоқотда жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари, ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Иштирокчиларга Судьялар олий кенгаши буюртмаси асосида суратга олинган “Фарзанд омонат” ва “Ота” номли қисқа метражли фильмлар намойиш этилди.

24 нафар cирдарёлик йигит ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 24 нафар сирдарёлик ишлаш учун Амур вилоятига жўнаб кетди.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Божхона хизмати ходимлари куни

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан вилоят божхона бошқармаси томонидан бир қатор маданий-маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. “Инсон ўзинг” спектакли намойишига соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.

Ш.Суяров,Ф.Тошматов (сурат), ЎзА