Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
15:36 / 2021-03-08

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига Оқолтин туманида тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган 30 нафар хотин-қизга байрам туҳфаси сифатида сертификатлар топширилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, савдо саноат палатаси вилоят бош бошқармаси ҳамда акциядорлик тижорат “Халқ банки” Оқолтин тумани филиали ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ўқув курсини тамомлаган 30 нафар оқолтинлик аёлларга имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

**************
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағигшлаб, Ширин шаҳаридаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Ота-онам ва мен” шиори остида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танловда 8 нафар ота-она ўз фарзандлари билан 3 та шарт – шеърхонлик, бадиий саҳна кўриниши, байрам таоми ва турли витаминбоп салатлар тайёрлаш бўйича 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашди.

Устоз фахрийлар, маҳалла фаоллари ва ҳожи оналардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати танлов жараёнларини адолатли ва ҳалол равишда баҳолаб бордилар.

Ғолиб ва совриндорлар туман халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

**********
80 ёшдан ошган, яъни 1000 ойни кўрган онахонларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ховос тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари “Шухрат” медаои соҳибаси Х.Бердиярова бошчилигида уйларига байрам совғалари олиб бориб берилди.

– Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек туманимизда ҳам ҳеч бир аёл эътибордан четда қолаётгани йўқ, – дейди Х.Бердиярова. – Меҳнат қаолияти давридаги кўрсатган фидоийлиги, она Ватанимизга юртпарвар фарзандларни тарбиялаб камолга етказган 80 ёшдан ошган 130 нафар ховослик онахонларга байрам совғалари улашдик.

Онахонлар совғаларни қабул қилар экан, кўзларида севинч ёшлари билан юртимиз тинчлиги, халқимизга фаровонлик, Президентимизга омонлик тиладилар.

*********
“Сардоба” сув омбори тошқинидан талофат кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилояти бандлик бош бошқармаси бошлчилигида Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”да атлас-адрас, каштачилик ва гилам тўқиш йўналишларида ҳунар ўрганиш учун қисқа муддатли курсларга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

29 нафар ишсиз хотин-қизлар Марғилонда ташкил этилган қисқа курсларда водийлик тажрибали соҳа усталаридан ҳунармандчиликнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байпрами арафасида ўқишни мувофиқиятли якунлаб ўз оилалари бағрига олиб келинди.

Энди улар ўрганган ҳунарлари билан ўз маҳалларида меҳнат фаолиятини амалга оширади.

***********
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Сайхунобод туман бўлими 8 март – Халқаро хотин қизлар кунига ажойиб байрам совғаси тақдим этди.

Жорий йилнинг 7 март куни бир гуруҳ тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган, психологик кўмакка муҳтож хотин-қизлар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг тарихий ва диққатга сазаввор жойларига саёҳатга олиб бориб келинди. Ушбу саёҳат уларнинг ҳаётга мотивация берганлиги шубҳасиз.

**********
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни олдидан Сирдарё вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Қизлар саммити” бўлиб ўтди.

Ундга 100 нафар ўқувчи қизлар иштирок этиб, саммитни ўтказишдан кўзланган мақсад – қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар, ўз жонига қасд қилиш ва эрта туғруқларни олдини олиш, ҳаётда ўз ўрниларига эга бўлиш, ғоя ва лойиҳаларини мактабга, ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.

Саммит 5 та йўналишда бўлиб, инноватцион лойиҳалар, тадбиркорлик ва иқтисод, санъат ва маданият, медиа ва журналистика, мунозара йўналишларида қизиқишлари асосида маҳорат машғулотлари малакали мутахассислар томонидан ўтказилди.

**********
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “ Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан шу тизмда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Божхоначи аёллар спортнинг шашка, арғимчоқда сакраш, кучли комплекс машқлар ва дартс бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақанинг барча иштирокчиларига бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

                                                                                 ҚАЮМОВ, А. ТОШМАТОВ, Ф. (сурат), ЎзА.