Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
19:29 / 2021-01-22

Янгиерда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 январдаги “Хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатларга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш ишларини таъминлаш мақсадида – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, адлия, суд, ички ишлар бўлимлари, КТП, бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сирдарё вилояти судьялари, Адлия вазирлиги қошидаги “Мадад” НТТ, КТП, шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари томонидан аёллар мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг 75 фоизи жойида ҳал қилинган бўлса, мурожаат қилган хотин-қизларнинг 10 фоизига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўтарилган масалаларнинг 15 фоизининг ижроси вақт ва маблағ талаб этганлиги сбабли, мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига топшириқлар юкланиб, ижроси назоратга олинди.

* * *  

Сирдарё вилояти ҳокимлигида, Молия вазирлиги департамент бошлиғининг ўринбосари А.Бобоев иштирокида, Президентимизнинг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси масъул котиби, вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Ҳаитов йиғилиш қатнашчиларига “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2020 йил 17 августдаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар хусусида атрофлича тушунчалар берди.

* * *  

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўралова томонидан навбатдаги фуқаролар қабулида 30 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

Унда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан, жами 30 нафар фуқаронинг коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, фермерлик учун ер майдони ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий қўллаб-қувватлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, бино ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари диққат билан эшитилди.  

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммолари қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли ҳоким ўринбосарларига кўрсатмалар берилди.

* * *

“Маҳаллабай” тизимида фаолият олиб бораётган Мирзаобод туманидаги 1-сектор ишчи гуруҳ аъзолари тамонидан ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” шаҳарчасида аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш орқали муаммолари ўрганилиб, аксарияти жойида бартараф этилмоқда.  

Уйма-уй юриш жараёнида Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти аҳолига етказиш, қолаверса, унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда асосан нималарга эътибор қаратиш ва қандай йўллар билан ижросини таъминлаш кераклиги юзасидан туман Кенгаши депутатлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари томонидан оиласида ногиронлиги бўлган фуқароларга зарур дори-дармон воситалари ҳам тарқатилди.

* * *

Гулистон давлат университетининг профессор-ўқитувчилари иштирокидаги кенгайтирилган йиғилишда Президентимиз Олий Мажлисга Муржаатномасининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва унда таълим тизимида, жумладан, олий таълим тизимида амалга оширилиши назарда тутилган вазифалар механизми ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Университет ректори, профессор М.Ходжиев, олийгоҳ профессори Р.Маҳмудов ва бошқалар 2021 йилда Мурожаатномадан келиб чиқиб, жамоа томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА