Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:23 / 2021-01-06

Гулистон тумани сектор раҳбарлари қишнинг совуқ кунларида туман марказидаги Дўстлик ва Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган оилаларга хонама-хона кириб ҳолидан хабар олди.

Туман сектор раҳбарлари ушбу оилалар билан яқиндан суҳбат қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.  Юзага келган муаммолари ўрганилиб, мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижро муддатлари белгиланди.  

Бундан ташқари, ушбу маҳаллалардаги эҳтиёжмандлар учун керакли дори-дормон ҳамда кўмир маҳсулотлари тарқатилди.

***************************

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказни Сирдарё вилояти филиали  шифокорлари Сардоба туманга сафар уюштириб, туман тиббиёт бирлашмасидаги ҳамкасбларига фуқароларнинг “Тиббиёт харитаси”ни шакллантиришда амалий ёрдам кўрсатиб, зарур маслаҳатларини берди.

Тиббиёт ходимлари ҳамкорликда туман аҳолисининг антропометрик кўрсаткичларини таққослаб, хавф гуруҳларига бўлиб чиқди.  

Бундан ташқари, РШТЁИМ вилоят филиали етук мутахассислари қишлоқ оилавий поликниликалари ва қишлоқ врачлик пунктларга ҳам ташриф буюриб, у ерда Президентмизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, соҳага оида фармон ва қарорлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқ ва фармойишларининг мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушинчалар берди.

***********************

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан  эълон қилинган ҳар “Ойнинг энг яхши мутахассиси” танловининг декабрь ойи ғолибининг номи аниқланди.

Декабрь ойининг энг яхши ходимини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома якуний хулосаларига кўра, 6 нафар номзодлар орасида Ирода Муҳаммадиева энг кўп овоз тўплаб, “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Шу муносабат билан вилоят адлия бошқармасида ўтказилган тадбирда бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Ирода Мухаммадиева фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

***********************

Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи Ўткир Худоёровлар хонадонига эрта тонгдан туман ҳокимлиги ажойиб хушхабар билан кириб келди.  

Гап шундаки, тумандаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат  мактаби амалий санъат йўналиши 1-синф ўқувчиси, Ўткир аканинг қизи Чарос Худоёрова “Ёрқин болалар” номли 5-онлайн болалар ва ўсмирлар иқтисодиёти декаратив санъат бўйича Россияда бўлиб ўтган Халқаро кўрик-танловда фахрли 2-ўринни қўлга киритибди.  

Туман ҳокимлиги вакиллари Чаросга Москвадан йўлланган танловнинг 2-даражали дипломини тантанали равишда топширди.

************************

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида “Life Credit” савдо дўконининг тантнали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу дўконнинг эътиборга молик жиҳати шундаки, энди бу ерда сирдарёлик харидорлар исталган турдаги уй-рўзғор, ошхона, спорт, сантехника, электр, маданий, маиший жиҳозларни, турли-хилдаги техника воситалари, кундалик эҳтиёж буюмлари ва бошқа жиҳозларни кредит асосида бир йил муддатга, фақатгина фуқаролик паспорти орқали олишлари мумкин бўлади.  

Бош офиси Тошкент шаҳрида бўлган “Life Credit” савдо дўконининг Гулистондаги филиали ишга туширилиши натижасида 10 нафардан ортиқ сирдарёлик ёшлар янги иш ўринлари билан таъминланди.  

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА