Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
13:10 / 2020-12-04

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Оқолтин туман адлия бўлими ташаббуси билан туман халқ таълими бўлимида ташкил этилган тадбирда педагог ходимларнинг ҳуқуқий билими янада мустаҳкамланди.

Тадбирда мамлакатимиз Бош қомуси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати, ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Жараёнда тест саволлари асосида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимлари синовдан ўтказилди.

                                                          *         *         *

        Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти худудий бошқармаси ташаббуси билан Ховос туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.  

Тадбирда 70 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, тадбиркорлик йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан зарур кўрсатма ва батафсил жавоб олди. Семинар давомида ўқув хоналарида ёшларга автомобилларга хизмат кўрсатиш, пайвандлаш, каштачилик, бичувчи ва тикувчилик йўналишларида малака сабоқлари ташкил этилди.

                                                             *         *         *

        Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Жамиятда аёллар ўрнини ошириш ва бандлигини таъминлаш” ҳамда  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга юклатилган қатор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.  

Унда “Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари”га киритилган масалаларни уйма-уй юриб шакллантириш борасида муҳим чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.  

Муҳокама этилган мавзу юзасидан ҳоким ўринбосарларига, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ҳамда мутасадди ташкилотларнинг масъулларига ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси қатъий назоратга олинганлиги таъкидланди.

                                                     *         *         *

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Сирдарё вилоятидаги меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Шахсий намуна” тамойили асосида бир қатор спорт беллашувлари бўлиб ўтаётгани тўғрисида аввал хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Гулистон шаҳри Бўстон маҳалласидаги сунъий қопламали футбол майдонида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, секторлар раҳбарларидан ташкил топган жамоалар ўртасида спортнинг мини-футбол тури беллашувларига старт берилди.

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра турнир ғолиб ва совриндорлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши белгиланган.  

                                                     *         *         *

Конституциямиз қабул қилнганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Гулистон туман адлия бўлими томонидан шу ҳудуддаги тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими, АТБ “Агробанк” Гулистон туман филиали, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари учун уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, мулоқотда электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш қоидалари ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан кенг қамровли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги роли хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Ушбу жараёнда ходимларнинг Конституцияга оид ҳуқуқий билимлари тест синовидан ўтказилди.