Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
13:04 / 2020-11-11

Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Хожиматов Янги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган боғнинг суғориш тизими билан танишди ва белгиланган муддатда тугатилиши лозим бўлган амалий ишлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, навбатдаги янги қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг коммуникация тизими ҳам кўздан кечирилиб, юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш чоралари ҳам кўрилди. Коммунал соҳа вакилларидан навбатчилик қисмлари ташкил этиш соҳа раҳбарларига қатъиян юклатилди.  

*************************

Сирдарё тумани ҳокими А.Мухамадиев ва секторлар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари билан яқиндан танишиб чиқди.

Туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан мактаблардаги иситиш қозонҳоналари кўздан кечирилиб, қишли-қуровли кунлар олдидан ўқув муассасаларида юзага келган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида мактаб раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотларга зарур кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўламини кенгайтириш борасида ҳам амалга оширилиши лозим бўлган зарур чора-тадбирлар хусусида ўқув муассасалари раҳбар ва педагоглар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

**********************

Давлатимиз раҳбари раислигида “Мамлакатда таълим тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” юзасидан жорий йилнинг 30 октябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси бўйича Ширин шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари С.Султонов умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Жумладан, шаҳар ҳокими ўзига тааллуқли бўлган сектор ҳудуддаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, у ердаги мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

Ўрганишлар давомида ўқувчиларни касбга йўналтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилиши, ҳамда ўқувчиларга янада қулай ва кенг шароитлар яратилиши лозимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Ўқувчиларни касбга йўналтириш билан бир қаторда уларда шаклланаётган интилишларни рўёбга чиқариш, уларнинг бўш вақтини унумли ўтказишлари бўйича ҳам сектор раҳбари тегишли тавсиялар берди.

*******************************

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига асосан спортнинг эркин кураш тури бўйича республика ва халқаро спорт мусобақаларда муносиб иштирок этган бир қатор спортчилар – “Спорт устаси” унвони билан тақдирланди.

Қувонарлиси, тақдирланган спортчи юртдошларимиз орасида 5 нафар Сирдарё вилояти вакиллари ҳам бор.

Улар – Сайхунобод туманидан Раҳимжон Бакиров, Гулистон туманида истиқомат қилувчи Равшанбек Жумабоев, боёвутлик Жаъфар ва Далер Чўлибоевлар ҳамда Сардоба туманидан Маржона Пиримқуловаларнинг борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.  

Сирдарёлик эркин курашчиларнинг муваффақиятлари шарафига вилоят ҳокимлигида уюштирилган  тадбирда уларига “Спорт устаси” гувоҳномаси, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА