Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти сектор раҳбарлари аҳоли муаммоларни ўрганмоқда
09:18 / 2022-12-09

Вилоят сектор раҳбарлари томонидан Гулистон деҳқон бозорларидаги тозалик, маҳсулотлар нарх-навоси, шунингдек, шаҳардаги қатор корхоналар фаолияти ҳамда кўп қаватли уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Шу билан бир қаторда аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.

Бозорлардаги савдо маданияти, тозалик, тартиб ва нарх-наво аҳоли кайфиятини белгиловчи муҳим омиллардан саналади. Шу сабабли шаҳар мутасаддилари ҳамда бозор маъмуриятига сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратиш, нархларни белгилашда кўзбўямачиликка йўл қўймаслик ҳамда тозаликни сақлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шундан сўнг “Гулистон экстракт ёғ” ОАЖ корхонаси ва корхона биносида ижара асосида жойлаштирилган "Шарқ текстил" МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишилди. Фабрика раҳбари томонидан кўтарилган электр энергияси билан боғлиқ муаммони ҳал этиш юзасидан масъуллар белгиланди.  

[gallery-9915]

"Боғишамол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларда аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини кўздан кечириш асносида аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилди. Уларнинг ички йўлаклар ҳолатини яхшилаш, болалар майдончасини қуриш борасидаги мурожаатлари тингланди. Мазкур масалаларни ижобий ечими борасида қисқа муддатларда амалий ҳаракатлар бошланиши таъкидланди. Шунингдек, ўрганишлар давомида 2022-2023 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси ҳам сектор раҳбарлари эътиборида бўлди. Ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҳудудлардаги томорқа ер эгалари билан алоқа ўрнатган ҳолда етиштирилган масҳулотлар ҳисобига захирани янада кўпайтириш тавсия этилди.  

Ш. Суяров,

Ш.Ортиқбоев,(сурат)ЎзА