French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ховос тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганди
19:23 / 2021-10-16

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шуҳрат Бўронов Ховос туман ҳудудида туман ёшлари билан “Ёшлар учрашуви” ва туман фуқаролари билан оммавий сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилди. Бундан ташқари ёшлар томонидан ўз фаолиятини шакллантириш давридаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланиб уларга масъул ташкилот раҳбарлари бириктирилиб вилоят 3-сектор раҳбари томонидан керакли тавсиялар берилди.

Мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитларни олишдаги муаммолар, субсидия олиш, ўз мутахассислиги бўйича ишга кириш, уй-жой билан таъминлаш масалаларида жами 45 та мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан 11 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, қолган 29 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Бу каби учрашувлардан кейин фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шахсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов (сурат) ЎзА