Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Хидиров мазкур тайинловга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири