Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқлик электр станциялари қурилади
Мамлакатимиз икки вилоятида қурилиши режалаштирилган ИЭС лойиҳалари Қатарнинг йирик корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва “Nebras Power” компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Файсал Обайд ал-Сиддиқий ўртасида кечган музокарада айтиб ўтилди.
Мулоқотда томонлар Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 3.1 ГВт иссиқлик электр станциялари барпо этиш лойиҳасини тайёрлаш жараёнини кўриб чиқдилар.
2014 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Дохада жойлашган “Nebras Power” энергетика ва сув саноати соҳасида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Активи – 2.3 миллиард доллар, ходимлари сони 600 дан зиёд компания ҳозир 10 га яқин мамлакатда иш олиб боради.
ЎзА