Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё туманида маданият маркази очилди
17:12 / 2024-07-26

Сирдарё туманидаги “Интилиш” МФЙда маданият маркази қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Интилиш ҳамда унга ёндош бешта маҳаллада яшовчи 15 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу масканда 400 ўринли томоша зали,  Маънавият ва машғулот хоналари мавжуд. Театр, рақс, мусиқа ва эстрада йўналишларидаги тўгаракларга қарийб 500 нафар ўғил-қизни жалб этиш имконияти яратилган.

[gallery-18445]

Шунингдек, бу ерда Озарбайжон миллий маданият маркази, “Бодом гуллари” фольклор-этнографик халқ ансамбли, “Гунеш” турк миллий эстрада халқ ансамбли, “Ёшлик” ҳамда “Дўстлик” ашула ва рақс халқ ансамбллари фаолияти йўлга қўйилган.

Маданият марказининг очилишида сўз олганлар ушбу маскан ҳудуд аҳолисининг нафақат маданий ҳордиқ чиқариши, балки ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА