Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё тажрибаси Оқолтин туманида...
08:32 / 2021-05-24

Бошланғич таълимни иморатнинг пойдеворига қиёслашади. Қачонки пойдевор мустаҳкам бўлса, йиллар давомида иморатимиз кўрк ва чиройини йўқотмайди.

Халқ таълими тизимида таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 22 май куни Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида туман халқ таълими бўлими мудири О.Гаймназаров, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошланғич таълим методисти Г.Давронова ва туман халқ таълими бўлими вакиллари «Сирдарё тажрибаси Оқолтин туманида» шиори остида «Бошланғич таълим кеча ва бугун» мавзусида Республика амалий семинари бўлиб ўтди.

  Семинарда Республика таълим маркази ходимлари Ф.Каримова ҳамда Ф.Мўминова, вилоят Халқ таълими бошқармаси Хорижий тиллар методисти Р.Алматова, Сирдарё вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази ходими Г.Бердалиева ҳамда туман (шаҳар)лардан ташриф буюрган бошланғич таълим методистлари ва илғор тажрибага эга бўлган педагог ходимлар иштирок этишди.

 Семинарда «Оилам учун уй қураман» шиори остида «Юз ўлчов бирлиги» мавзусида ўқитувчиларнинг тажрибалари намунали тарзда намойиш этилди.

 15-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич таълим ўқитувчиси Д.Жўраева 1-синфлар учун «Китобни асранг» мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтиб берди.

 Бундан ташқари, Оқолтин тумани Бошланғич таълим методисти М.Ўлжабоева ва Сардоба тумани 19-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Г.Абсатовалар иштирокида «Календарь» мавзусида тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

 Семинарда умумий ўрта таълим мактаблари томонидан «Гуллар» фестивали ҳамда кўргазмали қуроллар ярмаркаси ташкил қилинди.