Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё қовунларининг экспорт географияси кенгаймоқда
17:34 / 2024-10-14

Сирдарёда тилими тилни ёрадиган, бир-биридан ширин ва мазали қовун етиштирилади. Уни нафақат республикамизда, хорижда ҳам суйиб истеъмол қилишади. Жорий йилда етиштирилган қовунлар ички ва хориж бозорларига чиқарилди. Бу эса вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўтган йили Сирдарё қовунлари Европанинг 9 та давлатига экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг 9 ойи давомида Россия, Германия, Латвия, Литва, Польша, Беларусь, Украина каби 17 та Европа давлатига, Қозоғистон, Хитой, Япония каби Осиё давлатларига экспорт қилиниши натижасида унинг экспорт географияси янада кенгайди. Бунга қадоқланаётган полиз маҳсулотларининг фитосанитария ишлари яхши йўлга қуйилгани сабаб бўлди.

– Агар рақамларга мурожаат қилсак, ўтган 2023 йилда 7 минг 275 тонна полиз маҳсулотлари четга экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 9 ойи давомида 13 минг 207 тоннадан ошиб кетди, – дейди Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўйича бош мутахассиси Арслон Эргашев.  

Бундай натижага эришишда полиз маҳсулоти етиштирувчи деҳқонлар қаторида Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Улар томонидан “Карантин хизмати –деҳқонга кўмакчи” тамойили доирасида ташкил этилган ишлар ютуқларнинг бош омили бўлмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири