ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган маданий тадбирлар орқали халқимизга байрамона кайфият улашилмоқда.
Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар интернат уйида вилоят божхона бошқармаси, туман ҳокимлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан навбатдаги маданий–байрам тадбири ташкил этилди.
[gallery-19056]
Байрам тадбирида республикада инсон қадрига алоҳида эътибор берилаётганлиги, бир вақтда нуроний ва аёлларга доимий ғамхўрлик кўрсатилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир давомида интернат уйида даволанаётган аёллар томонидан куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Санъаткорларни концерт дастури муассасада даволанаётган аёлларнинг меҳрга ташна қалбларига янада хурсандчилик улашди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА