ФОТОРЕПОРТАЖ
“Сирдарё мега люкс” қўшма корхонасида полипропилендан катта сиғимли қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Юмшоқ контейнер” деб аталувчи бу қоплар 500 килограмдан 5000 килограмгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. Корхона йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.
Изчил ривожланиб бораётган корхонада 2021 йил май ойида икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилди. Яқин ойларда стреч плёнка ва спанбонд технологияси асосида нотўқима мато ишлаб чиқариш бошланади.
Ҳозирда корхонада 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринлари 5 мингга етади.
Бугунги кунда Россия, Исроил, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби 14 та мамлакат билан экспорт йўлга қўйилган.
[gallery-9768]
Корхонада келгуси беш йилда полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этилиб, умумий қиймати 350 миллион доллар бўлган саккизта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 260 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, Германия, Италия, Австрия технологияси ўрнатилади.
ЎзА фотомухбири
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ олган суратлар