Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё – Квансан-Гу бизнес форуми
16:40 / 2024-04-22

Сирдарё вилояти Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида бўлиб ўтган форумида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, Жанубий Кореянинг Кванджу метрополитен шаҳри Квансан-Гу тумани ҳокими Пак Бюнг Кю, Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси ўринбосари Ким Чанг Кеон, ҳамда Корея Республикасининг 200 нафар йирик бизнес вакили ва вилоят тадбиркорлари иштирок этди.

Форум дастурига кўра, икки томон расмийларининг тор доирадаги мулоқотлари, “G2B” ва “B2B” форматидаги учрашувлар, шунингдек, Гулистон ҳамда Янгиер шаҳарларида жойлашган қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишув бўлди.  

Шунингдек, Жанубий Корея делегацияси таркибидаги олий таълим муассасалари вакиллари Гулистон давлат университетида бўлишиб, таълим жараёни ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ўтказилган учрашувларда Ҳонам университети президенти Пак Сан Чхол ва Гвангжу университети президенти Ким Донг Жин Гулистон давлат университетида корейс тили марказини очиш таклифини илгари сурди.  

Қайд этилишича, энг сўнгги ва замонавий технологиялар билан жиҳозланадиган марказ тўлиқ Жанубий Корея ОТМлари ҳисобидан молиялаштирилади. Учрашувда, шунингдек, олийгоҳлар ўртасида кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш, биргаликда илмий форумлар ва қўшма тадқиқотлар олиб бориш юзасидан меморандум имзоланди.

Энди Сирдарёда Корейс тилини ўқитиш маркази ташкил этилади. Гулистон ва Квансан-Гу ўзаро ҳамдўстлик шаҳарларига айланади. Гулистон шаҳар ҳокими Жамолиддин Жоджиманов бизнес форум доирасида Жанубий Кореянинг Кванджу метрополитен шаҳри Квансан-Гу тумани ҳокими Пак Бюнг Кю билан учрашди.  

[gallery-17045]

Самимий руҳда кечган мулоқот давомида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ўзаро дўстона ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.  

Шуҳрат Суяров, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат),

ЎзА мухбирлари