Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
18:00 / 2023-02-03

Мазкур станция “On-Grid” режимида ишлайди ва йилига қўшимча 2,3 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда йилига 750 минг метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Бунинг натижасида ёқилғи ресурслари тежалиб, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имкони яратилади.

Маълумот ўрнида, айни пайтда қуёш фотоэлектр станцияси қуёш радиациясига қараб ўртача 800 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

Ушбу лойиҳа Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича берилган қатор топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

ЎзА