Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сирдарё ИЭС” ишчиларининг меҳнат шароитлари янада яхшиланмоқда
12:32 / 2022-07-20

Ҳаётимизни электр энергиясиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо электр токини ишлаб чиқариш учун неча минглаб одамларнинг фидокорона меҳнатлари, кунни-тунга, тунни-тонга улаб ишлашларини ҳеч тасаввур этиб кўрганмисиз ?

Биз хонадонимиздаги электр токини биргина тугмани босиш орқали ёқамиз, бунинг ортидаги меҳнатни эса ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.

Бугунги кунда 2000 нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган Ўрта Осиёдаги энг йирик корхоналардан бири бўлган “Сирдарё ИЭС” АЖ томонидан ана шундай фидоий энергетикларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” улуғвор ғоя асосида, корхонада жорий йил бошидан буён қулай меҳнат шароитларини яратиш чоралари кўрилмоқда. Унга кўра, корхона хўжалик биноси, ошхона, маъмурий бино, қирғоқ насос станциялари янгича кўриниш касб этди.

Жумладан, ҳозирга келиб 500 дан ортиқ ходимга мўлжалланган эркаклар марказий ювиниш хонаси таъмирланиб, 1250 м2 кафель плитаси ётқизилди, 26 та ювиниш хонаси янги замонавий мосламалар билан жиҳозланди. Кийим алмаштириш хонасидаги 300 та шкаф янгисига алмаштирилди. Зиналарга 33 метр офисни панжара (зангламайдиган пўлатдан ясалган труба), 27 та эшик ва тўсиқлар ўрнатилди. Янги пластик профилдаги дераза ромларига махсус ойналар ўрнатилди. Ҳаво алмашиш тизими тўлиқ янгиланди. Корхона биноларидаги барча мавжуд хўжалик тизимлари таъмирланди ва зарур қулайликлар яратилди.

Станциянинг Ёқилғи транспорт цехида эса бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Бу ердаги ходимларнинг шароитларини янада яхшилаш мақсадида эркаклар ва аёллар учун кийиниш хоналари, ошхона ва овқатланиш заллари, маънавият хоналари ҳам буткул янги қиёфага келтирилмоқда.

Корхонага кириб келишдаги асосий бинонинг деворлари “алюкобонд” материаллари билан қопланиб, бугунги кун талабларига мос равишда таъмирланди.

Ишчи-ходимларнинг саломатликларини тиклаши учун станциянинг ички ҳудудидаги мавжуд “Соғломлаштириш маскани” таъмири ҳам эътиборда.

Бу йил сирдарёлик нурчилар корхонанинг биринчи энергоблоги ишга туширилганлиги ва унинг 50 йиллик юбилейини кенг нишонлайди. Фаолиятини 1972 йилда 1-энергоблокнинг ишга туширилиши билан бошлаган станцияда, ҳозирда 10 та энергоблок аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун барқарор ишлаб турибди.

Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг муҳим элементи саналган электр энергияси ишлаб чиқарувчиларини муносиб рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш долзарб масалалардан бирига айланган.

 

Шуҳрат Суяров, Фурқат Тошматов(сурат), ЎзА