Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган ерларга пойтахтдаги мавжуд қувватларни жойлаштириш учун жуда катта имконият бор– Президент
17:12 / 2025-12-04

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, Тошкент шаҳридаги саноат корхоналари босқичма-босқич пойтахтдан ташқарига кўчирилмоқда.  

Уларнинг кўпчилиги меҳнат ресурси, инфратузилмаси бор, ер-мулк солиғи арзонроқ бўлган жойларни изламоқда.  

Бу борада Сирдарё эркин иқтисодий зонасида бўш турган ерларга пойтахтдаги мавжуд қувватларни жойлаштириш учун жуда катта имконият борлиги таъкидланди.  

Шу боис, Тошкент шаҳридаги корхонасини Сирдарёга кўчирмоқчи бўлган тадбиркорлар учун саноат зонасидаги ерлар соддалаштирилган тартибда, чегирма билан таклиф этилади.  

Уларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Хомашёни темир йўли орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.  

ЎзА