Сирдарё: 3 ойда 241 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 3 ойида жами 241 миллиард сўм маблағ ундирилган.
Ушбу маблағнинг 103 миллиард сўмдан ортиғи бюджет ҳисобига, 1,5 миллиард сўмдан ортиқроғи эса йўл ҳаракати хавфсизлиги органларининг жарималарига тўғри келади. Солиқ қарздорлигини қисқартириш юзасидан тасдиқланган режа-график асосида 93 миллиард сўм амалда ундирилган.
Шунингдек, судларнинг ҳамда ваколатли органларнинг қарорлари асосида маъмурий ва жиноий жарималарнинг 4,2 миллиард сўм маблағи давлат фойдасига ундириб берилган.
ЎзА