Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёлик аёллар “Хонобод” сиҳатгоҳида дам олмоқда
14:40 / 2020-05-22

“Сардоба” сув омборида юз берган сув тошқинидан жабр кўрган 196 нафар сирдарёлик хотин-қизлар ва болалар Андижондаги сўлим “Хонобод” сиҳатгоҳида саломатликларини тиклаб, ҳордиқ чиқармоқда.


“Сардоба” сув омборида юз берган сув тошқинидан жабр кўрган 196 нафар сирдарёлик хотин-қизлар ва болалар Андижондаги сўлим “Хонобод” сиҳатгоҳида саломатликларини тиклаб, ҳордиқ чиқармоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бир неча кун аввал Сирдарё вилоятида бўлиб, тошқиндан жабр кўрган Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашган эди. Учрашувда вилоят ҳокими 200 нафар навбаҳорлик аёлларни Андижон вилоятининг Хонабод шаҳридаги сўлим дам олиш масканида ҳордиқ чиқаришга таклиф қилган эди. Таклифга асосан, Навбаҳор маҳалласида яшовчи аёллар фарзандлари билан Андижонга келиб, “Хонобод” сиҳатгоҳида дам олиб, саломатлигини тикламоқда.

Сиҳатгоҳда дам олувчилар учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган. Карантин тартиблари доирасида улар гигиеник воситалар билан таъминланган бўлиб, саломатликлари доимий равишда шифокорлар назоратида.

photo_2020-05-22_14-47-14.jpg

photo_2020-05-22_14-47-15.jpg

Дам олишга келган аёлларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари учун вақтинчалик оромгоҳлар ташкил этилди. Оромгоҳда турли спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда. Мактабгача таьлим ёшидаги болажонларга эса махсус хоналар жиҳозланиб, мутахассис ва тарбиячилар томонидан ўкув-машғулотлари ўтказиши йўлга қўйилди.

– Сирдарёлик меҳмонларнинг Хонобод шаҳри ҳаёти билан яқиндан танишишлари учун саёҳат ташкил этилди, – дейди Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оила бўлими бошлиғи Мухтасархон Ҳошимова. – Саёҳат давомида аёллар “Ленс текст инвест” корхонасида бўлиб, бу ерда ишлаётган аёллар билан суҳбатда бўлди, замонавий тикувчилик дастгоҳларда иш юритиш ҳақида кенг маълумотлар олишди.

Шунингдек, меҳмонлар Хонобод шаҳрининг қатор маҳаллаларида бўлиб, хонободликларнинг турмуш тарзи, айниқса, томорқадан фойдаланиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, томорқанинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, рўзғор учун зарур сабзавот ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштираётган хонадон соҳибаларининг тажрибаларини ўрганди.

photo_2020-05-22_14-47-17.jpg

Саёҳат сўнгида меҳмонлар “Фозилмон ота” зиёратгоҳида бўлди. Ташкил этилган саёҳат сирдарёлик аёллар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

– Хонобод ва хонободликлар ҳаёти билан танишиб, жуда катта таассуротлар олдим, – дейди сирдарёлик Саломатхон Муродова. – Шаҳардаги бунёдкорлик ишларини, одамларнинг кайфиятини кўриб, қалбимдаги дардни, ташвишни бироз унутдим, ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончим янада ортди. Кўрсатилган эътибор, умуман, тошқин туфайли қийин аҳволда қолган инсонларга зарур ёрдамларни бераётган юртбошимизга, бизни ёлғизлатиб қўймаган халқимизга мингдан-минг раҳмат. Айниқса, Андижон вилояти ҳокимининг таклифи, ташаббуси билан сўлим сиҳатгоҳда дам олаётганлигимиздан беҳад мамнунмиз. Мана шундай хайрли ишларга бош-қош бўлаётган барча инсонлардан миннатдормиз.

Сирдарёлик дам олувчилар учун қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши белгиланган.