Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёдаги «қизил» ва «сариқ» ҳудудларни биласизми?
12:00 / 2020-07-06

Бу ҳақда Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар берди.

Уйда қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жорий йилнинг 26 июнидан Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ва Сайхунобод туманини «қизил», Боёвут, Ховос, Гулистон туманларини «сариқ» ҳудуд деб эълон қилди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар берди.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоят ҳудудларида коронавирус инфекциясини тарқаб кетишини олдини олиш борасида барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аммо, фуқаролар томонидан карантин талабларига бефарқлик билан қараш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслик, мақсадсиз шаҳарлар, туманлар, вилоятлар ва ҳатто давлатлараро юришлар оқибатида аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг кўпайиб кетмоқда.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига қараганда мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг сони жорий йилнинг 6 июль ҳолатига 10 минг нафардан ошган. Энг ёмони, кейинги пайтда касаллик аҳоли орасида қайд этилаётгани ва уларнинг рўйхатида сирдарёликларнинг ҳам борлигидир.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Сирдарё аҳлига мурожаат қилиб, ўз уйларида қолишни, мақсадсиз кўчага чиқмасликни, айниқса, «қизил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудга ажратилган шаҳар ва туманларга бормасликни сўрайди.