Сирдарёда коронавирусга чалинган 2 ойлик чақалоқ соғайди
Бундан 2 ҳафта муқаддам Гулистон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар бўлимига COVD-19 ташхиси билан 2 ойлик чақалоқ ётқизилган эди.
Бундан 2 ҳафта муқаддам Гулистон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар бўлимига COVD-19 ташхиси билан 2 ойлик чақалоқ ётқизилган эди.
Шифохонанинг малакали шифокор, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари ёрдамида чақалоқ коронавирус инфекциясини енгди.
Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
– Бунга чақалоқнинг ризқи бу дунёдан узилмагани, яшашга бўлган интилиши, қолаверса ходимларимизнинг беморга кўрсатган меҳр-муҳаббати, тинимсиз ҳаракатлари ва вақтида кўрсатилган тўғри муолажа туфайли эришилди, деб ўйлайман, – дейди вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Қаҳрамон Маматқулов.
Айни пайтда чақалоқ ҳам, унинг онаси ҳам соғ-саломат ва улар ўз уйига кузатиб қўйилди.