French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда карантиндаги 6 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
13:13 / 2020-04-18

Афсуски, Сирдарё вилоятида ҳам тиббий назоратда бўлган фуқароларнинг 6 нафарида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги тасдиқланди.


Афсуски, Сирдарё вилоятида ҳам тиббий назоратда бўлган фуқароларнинг 6 нафарида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлиги тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 18:30 ҳолатига Сирдарё вилояти ҳудудида яшаётган 386 нафар фуқаро ва уларнинг 1 минг 694 нафар оила аъзолари уй шароитида, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг юқумли касалликлар бўлимларида 226 нафар фуқаролар карантинга олинган. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 28 март санасида қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келиниб, Сирдарё туманидаги “Сирдарё” ёзги болалар оромгоҳида ташкил этилган 6 та алоҳидалаштирилган хоналарга жойлаштирилган 377 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган эди.

Тиббий кузатувга олинган Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ касалланиш ҳолати қайд этилмади. Аммо, Сирдарё туманидаги болалар оромгоҳида тиббий кузатувга олинган, қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган фуқаролардан 6 нафар (улардан 4 нафари Самарқанд, 1 нафари Фарғона вилоятлари ва 1 нафари Чирчиқ шаҳрида яшовчи) фуқароларда коронавирус инфекциясининг аломатлари кузатилгач, улардан грипп-ўткир респиратор вирусли касалликларга ПЗР усулида клиник наъмуналар олиниб, Республика Вирусология лабораториясига юборилган эди. Ўтказилган лаборатория текширувидан сўнг уларга коронавирус инфекцияси билан касалланиш ташхиси қўйилди ва Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди.

Айни пайтда, сирдарёлик шифокорлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва республикамизнинг кўзга кўринган мутахассислари тавсия ва кўрсатмалари асосда уларга зарур тиббий ёрдамни кўрсатишмоқда.

Коронавирусга чалинган фуқаролар билан бирга келган ва оромгоҳда тиббий кузатувда бўлган фуқаролар эса Гулистон шаҳридаги Гулистон Давлат Университети ётоқхонасига кўчирилиб, қайта тиббий кузатувга олинди.