Сирдарёда Ижодкор ўқитувчилар Таъсис кенгаши бўлиб ўтди
Вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Ховос шаҳарчасидаги “Темирйўлчилар Маданият саройи”да Ижодкор ўқитувчиларнинг Таъсис кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Ховос шаҳарчасидаги “Темирйўлчилар Маданият саройи”да Ижодкор ўқитувчиларнинг Таъсис кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Таъсис кенгаш доирасида Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори, атоқли шоир Муҳаммад Исмоилни вилоят “Ижодкор ўқитувчилари” кенгаши раиси этиб сайланди.
Вилоятдаги 150 дан ортиқ ижодкор ўқитувчилар иштирок этган тадбирда “5 ташаббус” ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани ўқитувчилари ва ўқувчиларининг бадиий, илмий, маърифий кўргазмалари, “Ўзбекнаво” вилоят бўлими мақомчилар ансамблининг ижодий чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил Шукур ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Гулчирой Раҳмонова,
Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи