English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда бизнес форум
17:25 / 2016-07-12

Гулистонда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II республика ёш тадбиркорлар бизнес форумининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Гулистонда “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” II республика ёш тадбиркорлар бизнес форумининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ёш тадбиркорлар, давлат органлари, тижорат банклари ҳамда бизнес юритишга кўмаклашувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ёшларда ишбилармонлик кўникмасини шакллантириш, уларнинг бизнес ғоялари, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда 100 га яқин ёш истеъдодлар турли соҳаларда ўз имкониятини синовдан ўтказди.

– Ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларини рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлашда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилояти кенгаши координатори Ш.Бобожонов. – Ўтган йилги форумда таклиф этилган лойиҳалардан муваффақиятли деб топилганлари бу йил амалиётга жорий этилди. Жумладан, “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида ёш тадбиркорларнинг низоми ишлаб чиқилди. Бугунги форумда ҳам кўплаб янги, қизиқарли лойиҳа ва ташаббуслар тақдим этилди.

Бизнес ғоялари энг яхши деб топилган 8 нафар иштирокчи форумнинг мамлакат босқичида иштирок этади.