Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 2019 йилда ёнғинлар сони 13 тага камайди
09:07 / 2020-01-10

Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими томонидан ҳудудида ёнғинни олдини олиш борасида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.


Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими томонидан ҳудудида ёнғинни олдини олиш борасида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўтган 2019 йил давомида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан ҳудудидаги жами 8 минг 499 та, шу жумладан 1 минг 337 та давлат тасарруфидаги объеклар ва 7 минг 162 та тадбиркорлик суъектларининг 1 минг 337 таси тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Вилоятдаги корхона, муассаса, ташкилот ва бошқа халқ хўжалиги масканларининг 1 минг 914 таси қайта ва 6 минг 975 таси тезкор равишда кундузги ва тунги пайтларда текшириб чиқилди.

13 тага камайди-13.jpg

Ўтказилган текширишлар жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича давлат ёнғин назоратининг аниқ муддатлари кўрсатилган жами 38 минг 327 та банддан иборат ёзма кўрсатмалари тақдим этилиб, 29 минг 152та тадбирни бажарилишига эришилди.

Ўтказилган текширишларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузган ёки талабларини бажармаган 1 минг 307 нафар раҳбар ва жавобгар шахс ҳамда фуқароларга нисбатан 140 миллион 971 минг 789 сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди. Профилактик тадбирлар жараёнида 535 та ёнғин чиқиш хавфи бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш фаолияти қисман ёки бутунлай тўхтатилди. 4 минг 830 та носоз иситиш печи, ностандарт газ мосламалари ва электр агрегат ҳамда ускуналаридан фойдаланиш тақиқланди.

13 тага камайди-8.jpg

Соҳа ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилиб, вилоят ҳудудидаги мавжуд 146 минг 959 аҳоли турар жойларининг 145 мингдан ортиғи текшириб чиқилди. Ушбу жараёнда 457 минг 796 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан атрофлича таништирилиб, юзага келган камчиликлар бартараф этилди.

Ўтган 2019 йил давомида 378 та ёнғин содир бўлиб, бу ўтган даврга нисбатан 13 тага камайганини кўрсатади. Ушбу тилсиз ёв келтирган моддий зарар 16 миллиард 659 миллион 639 минг 891 сўмни ташкил этди.

13 тага камайди-2.jpg

2018 йил давомида ёнғинлар сабаб инсонларни тан жароҳати олиш ҳолатлари 15 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йил давомида бу ҳолат 1 нафарга, 2018 йил мобайнида ёнғин сабаб 5 нафар киши ҳаётдан бевақт кўз юмган бўлса, ўтган йил давомида бу фожиа 3 нафарга камайишига эришилди.