Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда 15 мингдан зиёд ўқувчи илк бор мактабга борди
19:48 / 2019-09-04

Янги ўқув йили олдидан Сайхунобод туманидаги 31- ва 36-, Янгиер шаҳридаги 6-, Оқолтин туманидаги 18- ва 6-, Мирзабод туманидаги 23-, Сардоба туманидаги 18-умумтаълим мактаблари қайта реконструкция қилиниб, қўшимча қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Булардан ташқари яна 4 та мактаб янгидан қурилмоқда.

Сардоба туманидаги 18-умумтаълим мактаби 1 миллиард 500 миллион сўмга яқин маблағ эвазига реконструкция қилиниб, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан муассасада ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар халқ таълими тизимида ўзининг самарасини бераётганини таъкидлаб, ўқитувчи ва ўқувчиларни мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йили бошлангани билан табриклади.

Вилоят ҳокими мактаб биносида амалга оширилган рекнострукция ишлари билан танишди.

– Мактаб педагогик жамоасининг 45 нафар ўқитувчиси қишлоғимизнинг 637 нафар ўғил-қизига таълим-тарбия бераётир, – дейди мактаб директори Марварид Кенжаева. – Бу йил 1 синфга 56 нафар ўқувчи қабул қилдик. Синф хоналари, фаоллар зали, кутубхона, ошхона ва спорт залида барча шароитлар мужассам.

Биринчи қўнғироқ тадбири ниҳоясига етгач, вилоят ҳокими мактабнинг 9-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

IMGM0357.JPG

IMGM0373.JPG