Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станцияси қурилади
14:29 / 2020-08-12

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “The International Company for water and power projects” (Саудия Арабистони) (Инвестор) ва “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) ўртасидаги Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими тасдиқланди. Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради (2020 йил 6 мартда имзоланган).

Мазкур қарор билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланди. Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда фақат "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга сотади.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига истисно тариқасида, қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

кредитлаш, чет эл валютасидаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш учун чет элдаги хорижий банкларда ҳисобварақлар очиш ҳамда республикадаги ҳисобварақларидан хориждаги ҳисобварақларига пул маблағлари ўтказиш;

Ўзбекистоннинг ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали тўғридан-тўғри амалга ошириш.

Лойиҳа доирасида самарадорлиги 60 фоиздан юқори H/J синфидаги энг замонавий буғ-газ қурилмалари қўлланилади. Электр станцияси йилига 10 миллиард кВт.с.дан ортиқ электр энергиясини ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, табиий газнинг йиллик тежаш даражаси 2,0 миллиард м3 дан ошади.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати